ЛИОН

ЛИОН — Франциядаги шаҳар. Рона департаментининг маъмурий маркази ва Лионне тарихий вилоятининг бош шахри. Рона ва Сена дарёларининг қуйилиш жойидаги порт. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аэропорти ха-лқаро аҳамиятга эга. Ахрлиси 453,1 минг киши (1999).

Лион қадимда галлар манзилгоҳи сифатида юзага келган. Мил. ав. 43 й. дан римликлар колонияси, 5—6-а. ларда Бургундия қироллиги пойтахти. 6-а. да франклар томонидан ишғол қилинган, 11 —13-а. ларда «Муқаддас Рим империяси» таркибида бўлган. 14-а. да Лион Франция қироли мулкига ўтган ва Коммуна мақомини олган. 1942 й. да немис фашистлари босиб олган. 1944 й. да улардан озод қилинган.

Лион — мамлакатнинг мухим саноат, савдо, молия ва маданий маркази. Асосий саноат тармоқлари — машинасозлик ва станоксозлик; электротехника, тўқимачилик, кимё (минерал ўғитлар, бўёқ, синтетик каучук, пластмасса и. ч., фармацевтика) саноати корхоналари мавжуд. Шаҳар четида нефтни қайта ишлаш з-ди қурилган. Ипакчилик ва ипак матолар, трикотаж ва бўёқлар и. ч. нинг Европадаги қад. марказларидан (15-а. дан). Ун-тлар, музейлар, жумладан, тарих, археология, матолар му-зейлари, қад. рим даври театри бор.

Метрополитен қурилган. 15—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сакданган. Ҳар йили Европа савдо-молия ярмаркалари ўтказилади (15-а. дан).