ЛИМПОПО

ЛИМПОПО, Тимсоҳли дарё — Жан. Африкадаги дарё. Уз. 1600 км, ҳавзасининг майд. 440 минг км2. Энг катта ирмоғи — Улифантс. Витватерсранд тизмасининг шим. ён бағридан бошла-нади. Мозамбик пасттекислигидан ўтиб, Ҳинд океанига қуйилади. Юқори қисмида қурғоқчил ерлардан оқиб ўтгани учун суви кам, қуйи қисмида бир неча ирмоқ қуйилади. Ўртача сув сарфи 800 м3/сек. Ёзда ёғингарчилик даврида дарёнинг қуйи оқимида сув сатҳи 5—7 м кўтарилади. Қуйилиш жойидан бошлаб 160 км масофада йил давомида кема қатнайди. Суғоришда фойдаланилади.