ЛИМЕРИК

ЛИМЕРИК — Ирландиянинг жан.ғарбий қисмидаги шаҳар. Лимерик графлигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 80 минг киши (1990-й. лар охири). Т. й. станцияси. Шаннон дарёси эстуарийсидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қ. х. маҳсулотлари қайта ишланадиган ва савдо қилинадиган марказ. Машинасозлик, электротехника, тикувчилик, кўн-тери, қурилиш материаллари, радиоаппаратуралар и. ч. корхоналари мавжуд. Нафис тур тўқилади. Картиналар галереяси бор. 9 — 17-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.