ЛИВОРНО

ЛИВОРНО — Италиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Ливорно провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 148 минг кишидан зиёд (2001). Лигури денгизи соҳилидаги порт. Йирик савдо маркази. Кемасозлик, нефтни қайта ишлаш, қора ва рангли металлургия, машинасозлик, электротехника, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари, Денгиз академияси, музей, денгиз аквариуми бор. Ҳарбий денгиз базаси. 16 — 18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган. Ливорно ўрта асрларда қалъа бўлган. 16-а. нинг 2-ярмида Ўрта денгиз бўйидаги энг муҳим халқаро портга айланди.