ЛЕН

ЛЕН (нем. Lehn) — ўрта асрларда Германияда қирол ёки йирик заминдорлар томонидан инъом этилган ер (Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида иқтонинг синоними). Тарихий манбаларда бошқа мамлакатларда заминдорларга қарашли мулкнинг шундай шаклига нисбатан ҳам «Лен» атамаси ишлатилади.