ЛЕКСЕМА

ЛЕКСЕМА (юн. lexis — сўз, ифода) — тил қурилишининг лексик маъно англатувчи луғавий бирлиги. Лексема билдирадиган маъно сўзнинг материал қисми: маълум товуш комплексини маълум объектив воқеликка боғлаш билан киши онгида юзага келадиган мазмун-мундарижа. Ҳар қандай Лексема ўзининг фонелшлари ифодалаган маъноси ва грамматик хусусиятлари бирлигидан иборат. Бундай бирлик сўз ва ибораларда мавжуд. Уларга нисбатан глоссема, луғавий морфема атамалари ҳам ишлатилади. Мас, уй Лексема сининг лексик маъноси. — «киши яшайдиган бино», югурмоқ Лексема сининг лексик маъноси — «бир жойдан иккинчи бир жойга шиддат билан ҳаракатланмоқ» ва б. Шунга кўра, улар лугавий (семантик) маъно жиҳатдангина эмас, балки фонетик ва грамматик жиҳатдан ҳам ўрганилади.