ЛЕБЕДЕВ Олег Владимирович

ЛЕБЕДЕВ Олег Владимирович (1940.25. 1, Тошкент) — машиналар механикаси соҳасидаги олим, Ўзбекистон ФА акад. (1987), техника фанлари д-ри (1979), проф. (1980). Тошкент ирригация ва қ. х. ни механизациялаш муҳандислари и-тини тугатган (1962). Шу ин-тда ассистент, доцент (1965—71); илмий ишлар бўйича проректор ҳамда тракторлар ва автомобиллар кафедрасида проф. (1971 — 80), ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими вице-президенти (1981—87). Ўзбекистон ФА вице-президенти ва физика-мат, бўлими раиси (1987—94), Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустахкамлиги ин-тида лаб. мудири (1994 й. дан). Илмий ишлари ғилдиракли машиналарнинг руль бошқармалари ва б. механизмларнинг гидродинамика назарияси; перспектив гидрокучайтиргичлар босими манбаларини лойиҳалаш ва ҳисоблаш; машина ва механизмларни техник талабларга асосан синтезлашга оид.