КЎЛОБ — Тожикистон Республикасининг жан. даги шаҳар (1934 й. дан). Ях-сув (Панж ҳавзаси) водийсида, Душанбадан 202 км. Ҳазратишоҳ тизмаси этагида. Душанба билан т. й. ва автомобиль йўли орқали боғланган. Аҳолиси 79,3 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Аккумуляторлар ишлаб чиқарадиган з-д, пахта тозалаш, мой, сут з-длари, гўшт ва нон к-тлари бор. Қурилиш матери-аллари ишлаб чиқарилади. Пед. ин-ти, театр, тарих-ўлкашунослик музейи, Мирсаид Ҳамадоний мақбараси (14 — 17-а. лар) мавжуд.