КЎЛИ ХУШТАРИН — ўртапишар қовун нави. Шакли тухумсимон, дум томони сал кенгроқ. Ўз. 27—30 см, огирлиги 4—6 кг. Сирти сал бўғим-бўғим, дум ва уч томонида тўри бор, тўрлари майда. Тусй оч яшил, сиртидаги гул «яр» к<>н!япоқ, қорамтир-яшил Кўли хуштарин қовун нави. йўллари бор. Пўсти қаттиқ, эти яшил ёки оқ, қалинлиги 4—5 см, тигиз, сал карсиллайди; уруғхонаси ўртача, уруги йирик, тўқ сариқ. Уруғдан униб чиққанидан кейин 88—95 кунда ҳосили пи-шади. Ҳосилдорлиги 220—250 ц/га. Асосан, Бухоро вилоятида экилади.