КЎКЧА-3 ҚАБРИСТОНИ

КЎКЧА-3 ҚАБРИСТОНИ — Тозабоғёп маданиятига мансуб жез даври қабристони (мил. ав. 13—11-а. лар). Хоразмдаги Кўкча тоғидан 5 км жан. рокда, Амударёнинг қад. ўзани — Оқчадарёнинг жан. ҳавзасида. 1954—59 й. ларда СП. Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археология-этнография экспедицияси топиб ўрганган. К.-З қ. 100 дан ортиқ дафн қилинган маййитлар қабрларидан иборат бўлиб, улардан 74 таси қазиб очилди. Баъзи қабрларга биттадан ва айримларига иккитадан турли жинсга мансуб ўликлар кўмилган. Эркаклар ўнг ёни, аёллар эса чап томонига ётқизиб қўйилган. Жасадлар боши тепасида 1 ёки 2 та идиш мавжуд. Аёллар дафн қилинган қабрлардан жез билагузук ва зирақлар, жез ва ақиқ мунчоқлар, эркаклар кўмилган қабрлардан эса дастаси суякдан қилинган тўрт қиррали жез бигизлар, жез пичоқлар ҳамда турли-туман қуроллар топилди. К.-З қ. дан чиққан сопол идиш ва жез буюмлар сирти кўпинча илон изи ёки бошоқсимон шакллар б-н безатилган. Тадқиқотларга кўра, кўкчаликлар, асосан, чорвачилик қисман дарё ўзанлари бўйида деҳқончилик билан машғул бўлган. Улар Волга бўйларида яшаган Ёғочбанд маданияти ва Андропове маданиятига мансуб қабилалар б-н яқин иқтисодий ва маданий алоқада бўлган.