КЎКНОРДОШЛАР (Papaveraceae) – икки паллали айрим тожбаргли ўсимликлар оиласи. Кўпчилиги ўт. Барглари кўпинча патсимон, навбатлашиб ёки қарама-қарши жойлашган. Гуллари якка ёки тўпгулда йиғилган, актиноморф, баъзан зигоморф. Косачабарглари 2 та, тожбарглари 4 та, уруғчиси 2—4 та ёки чексиз, чангчиси 2 та. Кўкнордошларнинг 600 тача тури бор. Ўзбекистонда 9 туркуми, 31 тури ўсади. Кўкнордошларнинг мойли, опийли (кўкнор), манзарали ва б. турлари мавжуд.