КЎКЁНҒОҚ

КЎКЁНҒОҚ — Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидаги шаҳар (1943 й. дан). Т. й. станцияси. 1500 м баландликда, Фарғона тизмасининг ғарбий этагидаги Сурентепа тоғ ён бағрида, Қўрғонтош дарёси соҳилида жойлашган. Жалолобод ш. дан 28 км, Ўш ш. дан 88 км узоқликда. Янв. да ўртача т-ра —10°, июлники 20°. Йилига 400 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 11 минг кишига яқин (2000). 1910 й. да тошкўмир конининг ишга туширилиши муносабати билан вужудга келган. Тошкўмир қазиб олинади. Транспорт ва иқтисодий алоқалар автомобиль ва т. й. орқали амалга оширилади. Тикувчилик ф-каси, нон з-ди, маиший хизмат кўрсатиш к-ти, 5 умумий таълим мактаби, касб-ҳунар билим юрти, 3 кутубхона, касалхона, поликлиника бор.