КЎКБОШЧИТИР

КЎКБОШЧИТИР (Delphinium songoricum) — айиқтовондошлар оиласига мансуб бир йиллик ўт. Пояси оддий ёки остки қисмидан шохланган, бўйи 15—20 см. Ёпирма барглари бандли, 3 бўлакка ажралган. Гули қийшиқ, гулкўрғони оч пушти. Гулёнбарглари майда, бигизсимон, тукли. Гулбанди сертук. Барги сал эгилган, ўз. 10 — 15 мм. Уруғи 1,2—2 мм. Май — июнда гуллаб, уруғ тугади. Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидаги қумли ердарда кўп ўсади. Ем-хашак ўсимлик.