КЎК КИТ

КЎК КИТ, блювал (Balaenoptera musculus) — йўл-йўл китлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Дунёдаги энг йирик ҳайвонлардан бири, танасининг ўз. 33 м гача, оғирлиги 150 т гача, усти кўкимтир, қорни ва биқинлари зангори. Қорнида оқиш йўллари бор. Планктон организмлар билан озиқланади. 2—3 йилда битта бола туғади, боласини 7—8 ой эмизади. Битта кит 15—20 т ёғ ва 35— 40 т гўшт беради.