КЎЗНИ ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ НЕРВ

КЎЗНИ ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ НЕРВ (Nervus oculomotorius) — бош мия нервларинннг 3-жуфти. Толалари ўрта мияда жойлашган ўзакдан бошланиб, мия оёқчаларининг ички юзасидан ўтиб, кўз косасининг юқори ёриғи орқали кўз косасига кириб, юқори ва пастки тармоқдарга бўлинади. Юқори тармоқларда юқори қовоқни кутарадиган мускулга ва кўз соққасининг юқори тўғри мускулларига тарқалади. Пастки тармоғи эса кўзнинг ички, пастки тўғри ҳамда қийшиқ мускулига толалар беради. Пастки тармоқнинг таркибидаги парасимпатик толалар кўз қорачиғини сиқувчи, киприксимон тана мускулига тарқалади.