КУЮКМОЗОР ҚАБРИСТОНИ — Навоий вилояти, Қизилтепа т. й. стясининг жан.-ғарбидаги қабристон (мил. ав. 2-а. — мил. 8-а.). Бал. 1 — 1,2 м, диаметри 12—14 м ли 100 га яқин тупроққўрғондан иборат. 1934 й. да археолог В. А. Шишкин очган. 1952 й. дан археолог О. В. Обельченко қазиш ишлари олиб борган. Куюкмозор қабристони 2 хил типдаги қабрлардан иборат: биринчиси — ер остида ўра шаклида шим. дан жан. га чўзилган, иккинчиси — шарқ томондан зинапоя шаклида қазиб тушилган лаҳад. Қабрларга мурдалар узунасига ва букик ҳолда, боши жан. га қаратиб қўйилган. Мурдалар ёнидан сопол идишлар, қуроллар (дудама қиличлар, ханжарлар, камон ҳамда унинг ўқлари ва б.), жубба кийган жангчи сурати солинган суяк пластинкалар, ўзук, темир тўқа, маъбуда Анахитанинг ҳайкалчаси ва б. топилган. Оссуарийга солиб кўмилган жасадлар ҳам очилган. Бир улик кўмилган жойга 2-марта кўмиш ҳолдари ҳам учрайди. Куюкмозор қабристони сарматларта тегишли эканлиги аниқланган.