КУЧЕРСКИЙ Николай Иванович (1937.21.7, Украина, Донецк вилояти Мариуполь ш.) — кончи-муҳандис, металлург, и. ч. новатори, Ўзбекистон Қаҳрамони (1996), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган инженер (1975), техника фанлари д-ри (1999). Днепропетровск кончилик ин-ти шахта қурилиши ф-тини тугатган (1961). Меҳнат фаолиятини 1961 й. дан Навоий кон-металлургия к-тида бошлаган. Учқудуқдаги Шим. руда бошқармасида кончи уста, муҳандис, участка бошлиғи, карьер» бошлиғи (1961—71), Навоий кон-металлургия к-тининг Зарафшон ш. даги Марказий руда бошқармаси бош муҳандиси (1971—83), директори (1983-85). 1985 й. дан Навоий кон-металлургия кти директори, айни пайтда, 1991 й. дан «Қизилқумкамёбметаллолтин» давлат концерни Кенгаши раиси. Кучерский раҳбарлиги ва иштирокида олтин конларида кон техникасини модернизациялаш ва циклли поток технологияни ташкил қилиш бўйича йирик тадқиқот ишланмалари бажарилди, Мурунтов олтин ажратиш мажмуининг 2 – ва 3-навбати қурилди, олтин билан бир қаторда йўлдош вольфрам, кумуш, палладийни ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилди ва и. ч. га жорий қилинди.
Кучерский Россия Кончилик ФА акад. (1992), Халқаро фанлар, таълим, индустрия ва санъат академиясининг ҳақиқий аъзоси (1997), Халқаро ахбо-ротлаштириш академиясининг акад. (2000). 1 — 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1994).
Ас: Флагман индустрии независимого Узбекистона. Т., 1997; Золото Кызилкумов, Т., 1998.