КУЧАР, Кусан, Кучэ, Куча — қад. тарихий шаҳар ва вилоят (мил. ав. 2 — мил. 10-а.). Торим воҳасида жойлашган. «Кусан» атамаси мил ав. 2-а. да ёзилган Хитой битикларида учрайди. Унга кўра, айни замонда Кучарда юксак маданиятга эга бўлган давлат мавжуд бўлган (қ. Кучар давлати.). Археологик маълумотларга кўра, Кучарда одам яшаётганига бир неча минг йиллар бўлган. Вилоятда жойлашган Чимбоғ қабристонидаги бир кўҳна қабрдан мил. ав. 1-минг йилликка оид қора ва қизил сопол идишлар, темир, мис, ёғоч ва суяклардан ясалган буюмлар топилган. Кучар аҳолисининг катта бир қисми савдо билан шуғулланган. Кучар ликлар санъатда, жумладан, уйин ва газалхонликда моҳир бўлган. Ёзув ишлари маҳаллий ва ҳинд ёзувларида олиб борилган. Манбаларнинг гувоҳлигига кўра, 2—3-минг йил – муқаддам Кучар атрофида «қуюқ ва сассиқ ҳидли суюқлик» оқиб турадиган жой бўлган. Маҳаллий халқ улардан фойдаланишган. Кейинчалик ушбу булоқ бўлиб оқиб турадиган сассиқ суюқлик нефть эканлиги аниқланган. Ҳозир Кучар вилояти Торим воҳасидаги йирик завонавий нефть и. ч. масканига айланган. Кучар шаҳри атрофида бир неча тарихий ёдгорликлар мавжуд.