КУЧАН-МАШҲАД ВОДИЙСИ

КУЧАН-МАШҲАД ВОДИЙСИ — Эрондаги тектоник ботиқ, Копетдоғ тоғларини Туркманистон-Хуросон тоғларининг марказий тизмаларидан ажратиб туради. Атрек ва Кашафруд дарёларининг водийлари ва улар оралиғидаги ясси сувайирғич (бал. 1350 м), шунингдек, унга туташ тоғ олди текисликларини ўз ичига олади. Ўз. 275 км, эни 15—30 км. Пролювиал-аллювиал жинслардан ташкил топган, сейсмик фаол зона. Йилига ўртача 200 мм ёғин ёғади. Тоғ олди ландшафта хос. Воҳаларда Машҳад, Кучан, Ширвон ш. лари жойлашган. К. М. в. Эроннинг шим,-шарқий қисмидаги асосий деҳқончилик р-ни. Пахта экилади, сабзавот ва донли экинлар етиштирилади, кўплаб боғ ва токзорлар бор.