КУФУОР Жон Агйекум

КУФУОР Жон Агйекум (1938.8.12, Кумаси) — Гана давлат арбоби. Оксфорд ун-тининг иқтисод, фалсафа ва сиёсат ф-тини тугатган (1964). Меҳнат фаолиятини 1967 й. Кумаси ш. ҳокимиятида бошлаган. 1968—69 ва 1979 й. ларда Конституцион Ассамблея аъзоси. 1992 й. Янги ватанпарварлар партияси асосчиларидан. 2 марта парламент аъзолигига сайланган. Гана ташқи ишлар вазири ўринбосари, мухолифат раҳбари ўринбосари, парламентда ташқи алоқалар бўйича палата раиси, маҳаллий ҳукумат котиби лавозимларида ишлаган. 2000 й. 28 дек. да бўлиб ўтган сайловда Гана Республикаси президенти этиб сайланган.