КТЕСИФОН

КТЕСИФОН (араб. Тайсафун, Мадоин) — Фрот дарёси чап қирғоғидаги қад. шаҳар (ҳоз. Бағдод яқинида). К. Парфиянинг ҳарбий таянч пункти (мил. ав. 3-а. дан), кейинчалик парфян шохларининг қароргоҳи бўлган. Рим императори Траяндан бошлаб римликлар бир неча марта Ктесифонни эгаллашган. Ктесифон 266 й. да Сосонийлар пойтахти бўлиб, сўнгги антик даврнинг энг катта ва бой шаҳарларидан бири сифатида шуҳрат қозонган. Сосонийларнинг ҳашаматли сарой харобалари сақланган. Ктесифон 637 й. да араблар томонидан босиб олинган ва вайрон қилинган. Бағдод барпо этилганидан кейин (762 й.) узил-кесил ўз аҳамиятини йўқотган.