КРИНИЦА — Польшадаги иқлим курорти, Висла дарёси ҳавзасида, НовиСонч тоғларидан жан.-шарқда, 600 м баландликда. Иқлими мўътадил нам, қиши юмшоқ қуёшли (янв. нинг ўртача т-раси —5°) ва ёзи мўътадил илиқ (июлнинг ўртача т-раси 17°), йилига 800 мм ёғин ёғади. Карбонат ангидридли минерал сувлар, торфли балчиқ билан даволанади. 19-а. ўрталаридан бошлаб курорт сифатида ривожланган. Дам олиш, туризм ва тоғ чанғи спорти маркази.