КРЕЗОЛЛАР

КРЕЗОЛЛАР, метилфеноллар, гидрокситолуоллар,СН3С6Н4ОН — рангсиз кристаллар ёки суюқ моддалар, фенолнинг яқин го-мологлари. Мол. м. 108,143 та: орто-, мета-ва параизомери бор.

Крезоллар этанол, диэтилэфир бензол, хлороформ, ацетонда яхши эрийди. Сувда ва ишқор эритмаларида эритилганда крезолятлар ҳосил қилади. Крезоллар — фенолга ўхшаш кучсиз кислоталар. Тошкўмир смоласида бўлади. Техник Крезоллар — трикрезол — учта изомер аралашмасидан иборат. Тошкўмир, сланец ёки торф смолалари ҳайдалганда ажралиб чикади. Заҳарли, одам терисига ёмон таъсир қилади. Фенолальдегид смолалар дезинфекция воситалари, пластмассалар (бакелитлар), портловчи моддалар, бўягичлар и. ч. да қўлланади.