КОРИОЛИС КУЧИ — бирон системага нисбатан ҳаракат қилаётган жисмга шу система айланма ҳаракати кўрсатадиган таъсирга асосланган инерция кучи. Т. Т. Кориолис номига қўйилган. Айланаётган саноқ системаси (Ер) да ҳаракатланаётган жисм К. к. таъсирида ўз нисбий тезлиги v га ва системанинг бурчак тезлиги п га тик йўналган томонга оғади ёки бу куч шундай оғишга қаршилик кўрсатаётган жисмга таъсир қилади. Кориолис кучи жисм массасининг кориолис тезланишига кўпайтмасига тенг ва шу тезланиш йўналишига қарама-қарши йўналган: /1 = ~m»t , бунда т — жисм массаси, а =2[й5,б] — Кориолис тезланиши.
Сутка давомида айланаётган Ерга юқоридан эркин тўшаётган жисмларнинг шарқ томонга оғиши, Ер сиртида ҳаракатланаётган жисмлар Ернинг Шим. ярим шарида шу жисмларнинг ҳаракатига нисбатан ўнгга, Жан. ярим шарида эса чапга оғиши Кориолис кучи туфайли-дир. Ер секин айланганлиги туфайли, бу оғишлар жуда кичик бўлади. Жуда катта тезликдаги жисм ҳаракатларида (мас, ракета ва артиллерия снарядларининг учишида) ёки жисм ҳаракати жуда узоқ вақт давом этганда (мас, Ернинг Шим. ярим шаридаги дарёлар сувининг ўнг қирғоқни ювиши, Жан. ярим шарида эса чап қиғоқни ювиши) бу оғишлар сезиларли бўлади (бунда Ер айланма ҳаракатдаги «жисм», дарё суви — Ерга нисбатан ҳаракатланаётган «жисм»). К. к. техника (айниқса, космонавтика), метеорология, баллистикада ҳисобга олинади.