КОПЕНГАГЕН УНИВЕРСИТЕТИ — Даниядаги қад. ун-тлардан бири. 1479 й. қирол Кристиан 1 томонидан ташқил этилган. Илоҳиёт, хуқуқ, тиббиёт, фалсафа, мат., табиий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Ун-тда 26 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонаси (1982)да 1 млн. дан ортиқ асар сақланади.