КОНТАКТ МИНЕРАЛЛАРИ — икки хил тоғ жинсининг туташган (контакт) зонасида ҳосил бўлган минераллар. Улар ер юзасидан маълум чуқурликда катта босим ва ҳароратда совиб қотаётган магма билан атрофидаги чўкинди тоғ жинсларининг ўзаро реакцияга киришишидан (мас, биотит, амфиболлар, андалузит, кордиерит, кварц, кальцит, мармар ва б.) ва магма қотгандан сўнг ажралиб чиқадиган юқори т-рали буғ ва газ аралаш суюқликлардан оҳактош билан гранитоидлар туташган жойда (мас, волластонит, пироксен, гранат, эпидот, везувиан, скаполит, амфиболлар, флогопит, серпентин ва б.) ҳосил бўлади. Контакт минераллари Ўзбекистоннинг Нурота (Қўйтош, Л ангар, Оқчоб, Қўшработ), Зирабулоқ (Ингичка, Чангалли, Қарғали, Тим ва б.), Қоратепа (Оғалиқ, Сазағон, Жом, Ҳасантепа, Қоратепа ва б.), Чатқол (Кумушкон, Суренота, Чимён, Устарасой, Ихнач, Мискон ва б.), Кўрама (Қўрғошинкон, Ноқпой, Қатранғи), Бўкантов (Саритов, Соутбой), Ҳисор (Яхтон) тоғларида кўп.