КОМАНДОР ОРОЛЛАРИ — Тинч океан билан Беринг денгизи оралиғидаги ороллар. РФ Камчатка вилояти таркибида. Умумий майд. 1848 км2. Базальт ва андезитлардан тузилган. Рельефи тоғли. Бал 751 м гача. Зилзила бўлиб туради. Иқлими океан иқлими. Ёзи салқин. Авг. нинг ўртача т-раси 10°, фев. ники — 4°. Ўртача йиллик ёғин 500 мм. Океан ўтлоқлари ва тоғ тундраси билан қопланган. «Қушлар бозори» бўлиб туради, денгиз мушуги, сивуч ва калан (Камчатка қундўзи) бор. Аҳоли, асосан, балиқ ва денгиз ҳайвонларини овлаш, даррандачилик (кўк шимол тулкисини урчитиш) б-н шуғулланади. 1741 й. да шу оролларни очган ва командор унвонига эга бўлган В. Беринг номига қўйилган.