КОЛУМБИТ

КОЛУМБИТ — мураккаб оксидлар (танталониобитлар гуруҳи) кичик синфига мансуб минерал. (Fe, Mn) Nb2O6 (колумбит) — (Fe, Mn) Ta2O6 (танталит) изоморф аралашмалар ҳосил қилади. РЗЭ, U, Ti, W, Th ва б. аралашмалари ҳам мавжуд. Ромб сингонияли. Ярим металлсимон ялтироқ.

Қора, қўнғир-қора кристаллардан иборат. Қаттиқлиги 6; зичлиги 5,22 г/ см3. Ниобий олиш учун муҳим хом ашё ҳисобланади. Сочилмалар ва гранитларнинг нураш пўстидан олинади. Норвегия, Швеция, Франция, Шарқий Сибирь ва Қозоғистонда Колумбит конлари бор.