КОЛЛОИД КИМЁ — кимёнинг дисперс системалар хоссалари, фазалараро чегара сиртларида содир бўладиган ҳодиса ва жараёнларни ўрганадиган бўлими. 19-а. нинг 60-й. ларида мустақил фан сифатида шаклланди. Физик-кимёнинг махсус тадқиқот усуллари: ультрамикроскопия, ультрафильтрлаш, ультрацентрифугалаш, диализ, электродиализ, электроосмос, электрофорез, дисперсион анализ; нефелометрия, реология, электрон микроскопия, хроматоғрафия ва б. К. к. та-раққиётида муҳим роль ўйнади. Коллоид кимё кимё саноати ва кимё-технологияда катта аҳамиятга эга. Хом ашёни майдалаш, бойитиш (флотация), тиндириш, чўктириш, брикетлаш ва доналаш каби жараенлар дисперс системаларда содир бўлади ва бу жараёнлардаги ҳўлланиш, капиллярлик, адсорбция, седиментация, коагуляция, флокуляция каби ҳодисаларни ҳам Коллоид кимё ўрганади. Ўзбекистонда Коллоид кимё нингривожланишидаакад. Коллоид Кимё Ахмедов раҳбарлигидаги илмий мактабнинг хизмати катта. Олим ва унинг шогирдлари томонидан минерал дисперс системалар (тупроқ, табиий минерал сорбентлар, цемент, керамик қоришмалар, бурғулаш эритмалари ва эмульсиялари ва б.)нинг хоссаларини бошқаришда сирт фаол моддалар ва полиэлектролитлардан рационал фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилди. К-4, К-9, «Унифлок», ОГС каби янги полиэлектролитлар сувни флокуляция йўли б-н қайта тозалашда, ювинди ва оқова сувлардан олтин ажратиб олишда, тупроқ структурасини яхшилашда, тупроқ сувини тежашда, тупроқ эррозиясига қарши курашда, ернинг шўрини ювишда, рангли металларни ажратиб олишда, кўчма қум ва шўр тупроқ-грунтларнинг ҳаракатини (Орол денгизи атрофида) тўхтатишда ва б. да қўлланилади. Коллоид кимё соҳасидаги илмий ишлар Ўзбекистонда ФА умумий ва ноорганик кимё ин-тида, Тошкент кимётехнология ин-тида ҳамда ЎзМУ нинг коллоид кимё кафедрасида олиб борилади. Айни вақтда табиий газ, газ конденсатлари ва б. хом ашёлардан сирт фаол моддалар, сувда эрувчан полимерлар ва полиэлектролитлар олиш, уларни амалиётга татбиқ қилиш борасида Ўзбекистон етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.
Ад.: Аҳмедов К. С, Раҳимов Ҳ. Р., Коллоид химия, Т., 1984; Фролов Ю. Г., Курс коллоидной химии, 2 изд. М., 1989.