КНОС

КНОС (Кносс) — Шим. Критнинг марказий қисмида жойлашган қад. шахар. Эгей маданияти марказларидан бири. Мил. ав. 3-минг йиллик охирларидан подшоликнинг пойтахти. Кнос подшолари мил. ав. 16 — 15-а. ларда Крит илк қулдорлик давлатининг олий хукмдорлари бўлган. Зилзила (мил. ав. 1470), ёнғин (мил. ав. тахм. 1380) натижасида вайрон бўлган. Инглиз археологи А. Ж. Эванс томонидан олиб борилган археологик қазилмалар (1900—30) натижасида Кнос хукмдорларининг саройи очилган ва «хўжалик архиви» — ёзувли жадваллар топилган. Кнос ахейлар томонидан босиб олингач (мил. ав. 15-а. 2-ярми), таназзулга учраган.