КЛАВИШЛИ МУСИҚА ЧОЛҒУЛАРИ — маълум тартибда жойлаштирилган клавишларга бармоклар билан босиб ча-линадиган мусиқа чолғулари. Товуш ҳосил этилишига қараб, клавишли торли-урма (қад. клавикорд, ҳоз. фортепиано, рояль), клавишли торли-тирнама (клавесин ва б.), клавишли пневматик дамли созлар (орган), клавишли пневматик тилчали (аккордеон, фисгармония), клавишли урма пластинкали (челеста, қўнғироқчалар) чолғуларга бўлинади.