КИЧИК НЎҒАЙ ЎРДА — 16-а. 2-ярмида Нўғай Ўрдаяан ажралиб чиққан нўғайлар давлати. Волга дарёсининг ўнг қиргоғи ва Азов бўйидаги ҳудудларни қамраб олган. Асосчиси — мурза Қози (1577 й. вафот этган). 18-а. ўрталаригача Крит хонлиги ва Туркияга қарам бўлган.