КИСЛОРОД БИЛАН КЕСИШ, газ билан кесиш, автоген билан ке-с и ш — металл буюмларни газ алангасида эриш т-расидан бирмунча паст т-рагача қиздириб кислород оқимида кесиш. Бунда металлнинг кесиладиган жойи ёнади, металл оксидлари ва эриган металл соплодан чиқадиган кислород оқимида пуфлаб кетказилади. Қиздиришда кўпинча ацетилен, водород, бензин (баъзан электр токи)дан фойдаланилади. Паст ва ўртача легирланган пўлатлар (қалинлити 1—300 мм) Кислород билан кесишга мойиллиги яхши. Хромли пўлат, чўян ва рангли металларни кесишда флюс қўлланилади. Флюс сифатида металл ва металмас материал кукунлари ишлатилади. Кислород билан кесишда металлар махсус асбоб — кислородли кескич билан қўлда ёки машинада кесилади. Кислород билан кесиш машинасозлик, қурилиш, металлургия Ва б. соҳаларда қўлланилади.