КИО

КИО — кўзбойлоқчи (иллюзиячи) цирк артистлари оиласи. Эмиль Теодорович (асл фам. Гиршфельд — Ренард) [1894.30.3 (11.4), Москва — 1965. 19.12, Киев; Москвада дафн этилган] — Россия халқ артисти (1958). Кўзбойлоқчилик томошаларининг яратувчиси, цирк аппаратуралари (асбоблари)нинг конструктори. Унинг ўғиллари: Эмиль Эмилович (1938.12.7) — Россияда хизмат кўрсатган артист (1972). Циркда 1961 й. дан отаси б-н, 1966 й. дан мустақил ишлайди. Игорь Эмилович (1944.13.3) — Россияда хизмат кўрсатган артист (1980). Циркда 1956 й. дан отаси б-н, 1966 й. дан мустақил ишлайди. 1977 й. да Оскар мукофотини олган.