КИНДА

КИНДА — араб қабиласи, Хадрамавтнинг ғарбида истиқомат қилган. Мил. 5-а. бошида Кинда ҳимярий подшоҳлари ёрдамида Марказий Арабистон қабилаларини бўйсундирган ва маркази Ямома ва Баҳрайнда бўлиб, Ҳимярийлар подшоҳлигига қарам бўлган давлат барпо этган. Кинданинг энг машҳур подшоҳлари — сулола асосчиси Хужр (425—458) ва унинг набирасм ал-Хо-рис (489—529). Унинг даврида Кинда ерлари Византия ва Эрон чегараларигача етган. Кинда давлати 529 й. лахмийлардан мағлубиятга учраб ўзаро низолар натижасида қудрати синган. 6-а. ўртасида Кинда давлати Марказий Арабистондаги мулкларидан маҳрум бўлган. Кинданинг Ямома ва Баҳрайндаги ҳукмронлиги 7-а. нинг 30-й. ларигача сақланган. Кинда давлати — Марказий Арабистон ҳудудида вужудга келган илк давлат бирлашмаси бўлиб, у Араб халифалигининг барпо этилишига замин тайёрлаган. Жоҳилият даврининг машхур шоири Имрулқайс (6-а.) К. дан чиққан.