КЕПАКХОН

КЕПАКХОН ибн Дувахон, Кабакхон, Кебекхон, Кэбэк (? — 1326) — Чиғатой улусининг хони (1309 ва 1318—26). Мамлакатни ҳарбий-маъмурий туманларга булиб идора этиш тартибини жорий қилган. Кепакхон пул ислоҳоти ҳам ўтказиб, муомаладаги ҳар хил пулларнинг ўрнига Олтин Ўрданики сингари кумуш тангаларни зарб қилдирган. Улар кепаки деб юритилган. Насафдан 2 фарсах (12—14 км) нарида сарой қурдирган. Кейинчалик бу сарой ёнида шаҳар барпо этилиб, Қарши (муғулча — сарой) деб аталган. Пойтахт Насафдан Қаршига кўчирилган. Мирзо Улуғбекнинг ёзишича, Чингизхон давридан буён харобага, қамишзорга айланган Қуббатул-ислом-Балх яна қайта тикланган.

Ад.: Мирзо У л у ғбе к, Тўрт улус тарихи, Т., 1994.