КЕЛЬТ ТИЛЛАРИ — ҳинд-европа тиллари оиласига мансуб тиллар гуруҳи. Ҳоз Кельт тиллари бритт (виллий ва бретон тиллари) ва гойдель ёки гэль (ирланд, гэль ва мэн) тилларига ажралади. Галль, кельт ва корн тиллари истеъмолдан чиқиб кетган. Ҳоз. Кельт тилларида товушларнинг турли комбинация ўзгаришлари мавжуд. Урғу кучли. Айрим сўз бирикмалари таркибидаги битта компонент фонетик ўзгаришлар ва урғу туфайли морфема хрлига келиб қолган. Қадимги Кельт тиллари флектив тиллар қаторига кирган. Ҳоз. Кельт тиллари грамматик қурилиши жиҳатидан аналитик (қ. Аналитик тиллар). К. т. нинг кўпчилигида гапдаги сўзлар тартиби қатъий (эга-кесим – тўлдирувчи).