КЕЛЬВИН ШКАЛАСИ

КЕЛЬВИН ШКАЛАСИ — термодинамик т-ра шкаласининг номи. Термодинамиканинг иккинчи бош қонуни асосида т-ра шкаласини ясаш принципини биринчи бўлиб 1848 й. да таклиф қилган У. Томсон (Кельвин) шарафига қўйилган. Бунда т-ра мутлақ ноль ( — 273,15°) дан бошлаб ҳисобланади. Градус миқдори музнинг эриш т-ра (нуқта) си билан нормал шароитда сувнинг қайнаш т-ра (нуқта) си интервалининг Урд қисмига тенг. Кельвин шкаласи билан белгиланади.