КАТТА ҒЎЗА БИТИ

КАТТА ҒЎЗА БИТИ (Acyrthosiphon gossypii Mordv.) — афидиидлар оиласига мансуб қанотли ёки қанотсиз ҳашарот. Танасининг уз. 3,5—4,0 мм. Қанотли ва қанотсиз тирик туғадиган урғочилари оч-яшил ёки сариқ тусда бўлиб, кўзлари қизил. Шира чиқазувчи найчалари ва думи ингичка, тана узунлигининг ярмича келади. Тухум қўювчи урғочиси сариққўнғир тусли. Йил давомида бир неча партеногенетик (уруғланмасдан туғиш) ва битта жинсий авлод беради. Тухум ҳолида ғўзапоя ва янтоқда қишлайди. Ғўза ниҳолларига 2-чин барг пайдо бўлиши билан ўтади. Июлда ва авг. нинг бошларида Катта ғўза битининг ҳар тупдаги сони 100 — 200 га етади, сўнгра бир оз камаяди, кузга бориб эса уларнинг сони яна ортади. Катта ғўза бити — ғўзанинг энг хавфли зараркунандаси. Улар фақат барглардагина тарқалиб қолмай, балки поя ва гул-олди қисмини ҳам эгаллайди; бу эса ҳосил органларининг тўкилишига сабаб бўлади. Кўзда битлар нажасидан ифлосланган пахта толаларининг технологик сифати бузилади.

Кураш чорал ар и : ҳашарот сони ҳар 100 ўсимликда 150—250 та бўлганда ичдан таъсир қилувчи фосфорорганик препаратлар пуркалади.