КАТТА ОПЕРА

КАТТА ОПЕРА — 1) опера жанри, 19-а. нинг 20-й. ларида Францияда юзага келган (Л. Обер, «Портичидаги соқов аёл», 1828 ва б.). Улуғворлиги, қаҳрамонлик ва романтик кўтаринки руҳи, драматизм, мусиқий-ифодавий воситаларнинг ёрқинлиги, безакдорлиги ҳамда катта оркестр, хор ва балет жамоаларидан фойдаланиши билан фаркланади. Асосан, тарихий мавзуларда яратилган. Йирик вакили — Ж. Мейербер;

2) Париждаги опера ва балет театрининг номи (к,. «Гранд опера» театри).