КАСБИТЕПА

КАСБИТЕПА, Касба, Касби — қад. Насаф вилоятига мансуб шаҳар харобаси (мил. 1—2—13-а. боши). Қаршидан 35 км жан.-ғарбда жойлашган. Касбитепанинг энг қуйи археологик маданий қатламлари милоднинг бошларига оид. Ҳудуди тахм. 2 га бўлган. 589 й. сосонийлар саркардаси Баҳром Чўбин туркий қавмлар устидан зафар қозониб Касбитепа қалъасини эгаллаган. Сосонийларнинг Сугд билан чегарадош ерида қурилган Казбион қалъаси арман манбаларида (5-а.) қайд этилган. М. Е. Агассоннинг фикрича, бу қалъа К. арки ўрнида жойлашган. Аркнинг бал. 18 м, майд. 180×120 м ни ташкил қилган. Унинг атрофи девор билан ўралган. Жан.шарқ томон чўзилган рабоднинг уз. 1 км.

Илк ўрта аср қалъаси ва қишлоғи ўрнида 10 — 12-а. ларда Касбитепа шаҳри ривожланган. 10-а. да Касбитепа шаҳри манбаларга кўра, ҳатто Насафдан ҳам улкан бўлган. Шаҳарнинг жоме масжиди, бозорлари бўлиб, ҳунармандчилик, шаҳар атрофида деҳқончилик тараққий этган. К. БухороНасаф-Термиз карвон йўлида жойлашганлиги туфайли йирик савдо марказига айланган. Мўғуллар истилоси (13-а. боши) натижасида вайрон бўлган. 17-а. да Касбитепада кад. «саййидлар» хонадони яшаган. Касбитепа ўрнида кейинчалик Касбитепа қишлоғи вужудга келган. Касбитепада Султон Мир Ҳайдар номи билан машҳур мақбараларнинг катта мажмуаси (11 — 12-а. лар) сақланган.

Ад.: Л унина СБ., Города Южного Согда в VIII—XII вв., Т., 1984; Камалиддинов Ш. С., Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996.