КАРИМОВ Убайдулла Исроилович

КАРИМОВ Убайдулла Исроилович (1920.1.4 — Тошкент — 1997.11.10) — шарқшунос олим. Ўзбекистон ФА акад. (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), филол. фанлари дри (1972). Ўрта Осиё индустриал ин-тининг кимё-технология ф-ти (1941) ва Ўрта Осиё ун-тининг шарқ ф-тини (1949) тугатган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—42). Ўрта Осиё унти шарқ ф-тида форс тилидан дарс берган (1949—52). Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида кичик, сўнг катта илмий ходим (1952— 58), Шарқ қўлёзмаларини тавсифлаш ва каталоглаштириш (1959—75), Шарқ ёзма ёдгорликларини ўрганиш ва нашр этиш (1976—88) бўлимлари мудири, етакчи илмий ходим (1988—90), бош илмий ходим (1990-97).

Каримовнинг асосий илмий фаолияти Шарқ кимёси, доришунослиги, табобат тарихи каби соҳаларни ўрганишга қаратилган. У шу соҳаларга оид араб ва форс тилларидаги йирик қўлёзма манбаларини таржима ва тадқиқ этган. К. Шарқшунослик интининг қўлёзмалар фондидаги Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розийнинг фанга номаълум бўлган кимёга доир асари — «Китоб сирр ул-асрор» («Сирлар сири китоби») қўлёзмасини ўрганиб, бу ҳақда илмий асар ёзди. Каримов Абу Али ибн Сино илмий меросининг асосий тадқиқотчиси ва таржимонидир. У Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарининг ўзбек ва рус тилларидаги тўлиқ нашрини тайёрлаш ва таржима қилишда қатнашган. Берунийнинг «Китоб ас-сайдана фит-тибб» («Фармакогнозия») асарини таржима ва тадқиқ этган. Берунийнинг рус тилидаги 7 жилдли Танланган асарларини нашрга тайёрлаш (1957—87)да иштирок этган. К. Ибн Сино ижодини ўрганишга бағишланган халқаро симпозиум (Теҳрон, 1955)да илмий маърузалар қилган. У Иордания кироллик академиясининг фахрий аъзолигига сайланган (1984). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971).

Ас: Неизвестное сочинение ар-Рази «Книга тайны тайн», Т., 1957; Очерки истории медицины в Средней Азии (в том числе в Узбекистане) с древнейших времен до середины XIX в., Т., 1993.