КАРДАНО (Cardano) Жероламо (1501.24.9 ёки 1506 – 1576.21.9) — итальян файласуфи, врачи, математиги, ихтирочиси. Алгебрани ривожлантиришда Кардано ишлари катта ахамиятга эга. Келтирилган куб тенглама илдизи учун формулани яратган (қ. Кардано формуласи). Европада биринчилардан бўлиб, манфий сонларни кўллаган. Фалсафада ўзининг космологик қарашларини илгари сурган, акл ва заковат тушунчаларини фарқлаган. Кардано қарашларида материалистик дунёқараш б-н бирга неоплатонизмга хос элементлари ҳам бўлган. Карданли узатма ва б. механизмлар ихтиро қилган (қ. Карданли механизм, Карданли узатма).