КАРБОНАТИТ КОНЛАРИ

КАРБОНАТИТ КОНЛАРИ — ўта асосли-ишқорли таркибга эга (карбонатитлар) магматик тоғ жинслари формациялари билан боғлиқ бўлган кальций, магний ва темир карбонатларининг ертомир ва штоклари. Ғоят қимматбаҳо, ноёб, тарқоқ ва нодир элементларнинг муайян тўплами билан тавсифланади. Унга қуйидагилар хос:

1) иккинчи даражали минераллар (магнетит, апатит ва б.) мажмуи;

2) акцессор минераллар тўплами (пирохлор, гатчеттолит, карбонат ва фосфатлар);

3) жинс ҳосил қилувчи минералларни нодир элементлар билан бойитилиши;

4) диопсид, форстерит, монтичеллит б-н бойитилган эндоконтакт зоналарнинг мавжудлиги;

5) йўл-йўл текстуралар;

6) экзокон-тактлардаги нордон тог жинсларининг фенитизацияси. Таркибида фосфор, тантал, ниобий, мис, қўрғошин, шунингдек, турли слюда минераллари мавжуд, сўнгги йилларда олмос борлиги ҳам маълум бўлди. Ўзбекистонда ЧатқолҚурама ва Нурота тоғларида карбонатитлар борлиги аниқланган.