КАРБОНАТИТ — магматик ёки метасоматик йўл билан келиб чиққан тоғ жинси, асосан, карбонатлардан ташкил топган. Мураккаб интрузив жинслар таркибига киради; оқиб чиққан Карбонатит оқимлар ва туф қопламлари кўринишида учрайди. Таркибига кўра, кальцитли, доломитли, анкеритли ва сидеритли Карбонатитлар фарқ қилинади. Карбонатит билан тантал ва ниобий рудалари, апатит, флогопит ва б. камёб ер элементлари конлари боглиқ. К. Ўзбекистоннинг ғарбида (Нурота ва Қулжуқтовда) топилган.