КАРАЯН (Karajan) Герберт фон (1908.5.4 — Зальцбург — 1989) — австриялик дирижёр. Биринчи концертни пианиночи сифатида 11 ёшида берган, дирижёрлик фаолиятини 1927 й. да бошлаган. Берлин давлат капелласи (1941—44), Берлин филармоник оркестри (1954—89), Вена давлат операси (1956—64), Зальцбург мусиқали театр фестивал (1957—60 ва 1964—88)ларини бошкарган. Лондон филармоник оркестри (1947), Зальцбург пасха фестивали (1967)нинг асосчиси. Дирижёрлик услубида ҳар бир композитор асарининг нота матнига батамом бўйсундириш, мусиқа шаклини тўлалигича ҳис этиш, ёрқин жўшқинлик ва ажойиб таъсирчанликка эришган. 1969 й. дан Берлинда ҳар йили Караян номидаги халқаро дирижёрлар ва ёшлар симфоник оркестрлари танлови ўтказилади. Венада Караян жамғармаси (1986 й. дан) ҳамда Караян маркази (1995 й. дан) фаолият кўрсатади.