КАППОН

КАППОН — 1) оғир нарсалар тортиладиган бир паллали улкан тарози. К. ғалла бозорига ўрнатилиб, унда 1—2 қоп ғалла тортиш мумкин бўлган;

2) шундай тарози ўрнатилган, усти тим дон бозори, ғалла билан савдо қилинадиган раста. Ҳозир бозорда, умуман, ғалла сотиладиган жой Каппон дейилади.