КАПА

КАПА, ч а й л а — ибтидоий жамоа давридан қолган бошпана бўлиб дарахт шохи, қамиш, жўхори пояси, мато, пичандан қуриладиган мавсумий (ёзлик) турар жой, ўтов. Тузил и ши ва устига ёпиладиган тўшамаси билан бир халқ К. си иккинчи халқникидан фарқ қилган. Ўрта Осиёда Капалар конуссимон ёки гумбазсимон шаклда, деворлари махсус новдалардан тўқилиб, устидан шох-шабба, ўсимлик поялари ташланган. Эшик оғзи қамиш ёки мато билан ёки махсус ишланган гулдор кигиз билан ёпилган. Атрофи ва усти қамиш, бордон ёки чий билан беркитиладиган тури олачиқ деб номланган, айрим ерларда сомон сувоқ ҳам қилинади. Ундан чорвадорлар, деҳқонлар дала ишлари бошланган вақтда фойдаланадилар. Узумзор боғ, полиз экинлари тепасидаги Капалар ердан 2—3 м баланд, тўрт устун тепасига қурилган. Иқлими иссиқ мамлакатлар (мас, Океания)да ҳали ҳам турар жойнинг асосий тури сифатида сақланган.