КАМПУ-ГРАНДИ

КАМПУ-ГРАНДИ — Бразилиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Мату-Гросуду-Сул штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 662,5 минг киши (2000). Серради-Маракажу тизмасининг шарқий ён багрида жойлашган. Транспорт йўллари тугуни. Чорва моллари савдоси маркази. Қ. х. ярмаркалари ўтказилади. Озиқовқат, кўн пойабзал, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Ун-т (1970), ўлкашунослик музейи бор. Шаҳарга 17а. бошларида асос солинган.