КАМОНДАН ОТИШ

КАМОНДАН ОТИШ — спорт тури. Диаметри 40—122 см дойра нишонга 18 — 90 м узокликдан 30 ёки 36 тадан ўқ узилиб очко тўпланади. Камондан отиш 15-а. да Швейцарияда пайдо бўлган. Мусобақаларнинг ҳоз. қоидалари 19-а. охирида ишлаб чиқилган. Олимпиада ўйинлари дастурига киритилгандан сўнг (1900) кўп мамлакатларда кенг тарқалди. 1931 й. дан жаҳон чемпионати ўтказилади. Халқаро Камондан отиш федерацияси (FITA, 1931 й. асос солинган)га 127 та миллий федерация аъзо (2002), Ўзбекистон К. о. федерацияси 1991 й. да кирган. АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Польша, Россия каби давлатларда Камондан отиш кенг ёйилган. Ўзбекистонда Камондан отиш 20-а. нинг 60-й. ларидан оммалашди. Республикамизнинг Наталья Бутузова, Ольга Рогова, Вадим Шикарёв, Сурайё Вакилова, Элдор Сайфуллин, Замир Ахмедов каби камончилари жаҳон, қитъа чемпионатлари ва нуфузли мусобақаларда ғалаба қозонишган.